“”Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди””

15.01.2016, 08:32 Без рубрики 1661

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Р-4576-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва институтда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида, институтда 2016 йил 13 январь куни соат 15-00 да институт фаоллар залида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Ҳарбий армия – менинг фахрим”, “Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий қисм майори Хайитов Алижон Эминович, кичик сержантлари Азамов Сардор Адхамжонович, Акбаров Авазбек Абдухалимович ҳамда институт ректори профессор А.Н.Юнусхўжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди. Тадбир жараёнида видеофильмлар намойиш этилди ва тадбир иштирокчиларига байрам муносабати билан эсталик совғалари тақдим этилди.