“ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси”

14.11.2015, 14:00 Institut yangiliklari 552

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 13 июлдаги 87-02-1403-сонли хати ва Ўзбекистонда ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш масалаларида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини кучайтириш бўйича Тошкент фармацевтика институтининг  чора-тадбирлар  режасида белгиланган  вазифалар  ижросини  таъминлаш мақсадида,

2015 йил 12 ноябрь куни институт фаоллар залида талабалари ўртасида “ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси”,  “ОИТСга қарши курашда ёшлар фаоллиги” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда Республика репродуктив маркази профилактика бўлими бошлиғи Нормуродова Гулуфар Абдуллаевна иштирок этиб, мавзу юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.  Тадбирда 230 нафар профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштироки таъминланди.