“Одам савдосига қарши курашишда ёшлар фаоллиги”

12.11.2015, 13:48 Institut yangiliklari 329

2015 йил 11 ноябрь куни соат: 7-00 да институт талабалар турар жойида яшовчи талабалар ўртасида “Одам савдосига қарши курашишда ёшлар фаоллиги”, “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзуларида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбир институт “Хотин-қизлар” қўмитаси ҳамда ижтимоий фанлар кафедраси ҳамкорлигида ташкил қилинди. Тадбирда “Хотин-қизлар” қўмитаси раиси М.Я.Саидова ҳамда қўмитанинг маънавий-маърифий ишларига масъул ходими, С.Юлдошева ва тиллар кафедраси катта ўқитувчиси У.Юнусова мавзу юзасидан талабалар ўртасида маъруза қилди. Суҳбат сўнгида “Ўзбек қизларига мурожаат” ролиги намойиш этилди ва мавзу талабалар ўртасида муҳокама қилиниб, талабалар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок қилди. Тадбирда 200 дан ортиқ талабаларнинг иштироки таъминланди.