“Назм ва наво”

10.02.2016, 10:39 Institut yangiliklari 640

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги, Алишер Навоийнинг 575 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиши 7-сон баёни (11.01.2016 йил, 07-07/1-655)да белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 27 январдаги 37-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 2016 йил 9 февраль куни  соат: 15-00 да институт катта фаоллар залида Тиллар кафедраси, маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишлаб, “Назм ва наво”, “Биз буюк аждодлар ворисларимиз!” каби мавзуларида адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, Ўзбекистон халқ шиори Сирожиддин Саййид ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова иштирок этиб, “Алишер Навоий ва замонавийлик”, “Навоий ижодида ватанпарварлик туйғуларининг ёритилиши” каби мавзуларда маърузалар тингланди ҳамда   Навоий ғазалларига басталанган куй-қўшиқлари, ғазаллар тингланди ва билан барчада катта таассурот қолдирди. Тадбирни институт ректори, профессор А.Н.Юнусхўжаев олиб борди ва Навоий ижодидан намуналар айтиб ўтди. Тадбирда 250 нафар институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. Тадбир ҳамкорлари: Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Давлат консерваторияси, институт Тиллар кафедраси ҳамда маънавият ва маърифат бўлими.

Маънавият ва маърифат бўлими ходими

Ашурова Нигора Хайитовна