“Миллий армиямиз – ғуруримиз ва ифтихоримиз”.

14.01.2016, 16:00 Institut yangiliklari 490

Институтда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида, жорий йилнинг 13 январь куни институт фаоллар залида соат 11-00 да “Армия – мустақиллигимиз ва эркинлигимиз кафолатидир”, “Миллий армиямиз – ғуруримиз ва ифтихоримиз” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий тиббий факультет ўқитувчилари подполковниклар Сиддиқов Комилжон Садриддинович, Насриддинов Акмал Нажмиддинович ҳамда институт саноат фармацияси факультети декани Х.Ш.Илхомов, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Ў.Ж.Юнусов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбирда соҳа мутахассислари Қуролли Кучларимизнинг мамлакат мустақиллиги ва халқ эркинлиги кафолатини таъминлашдаги роли, армия ва халқ бирлиги, ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Тадбир сўнгида меҳмонларга байрам муносабати билан эсталик совғалари тақдим этилди.