“Меҳр-мурувват инсон зийнати”

08.02.2016, 13:34 Institut yangiliklari 561

Тошкент фармацевтика институти раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 6 февраль куни 2016 йил “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан Сирғали туманидаги 33-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи ўқувчи-ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда институт “Хотин-қизлар” қўмитаси аъзолари, касаба уюшмаси аъзолари фаол иштирок этди. Шунингдек, Сирғали туманидаги 33-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи  ўқувчи-ёшлар учун 200 дона ошхона анжомлари (идишлар) тақдим этилди. бу каби хайрия тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилади. Тадбирга институт қошида ташкил этилган театр-студияси аъзолари, иқтидрли талабалар кенг жалб этилди. Жами иштирокчилар сони 83 нафарни ташкил этди.

Маънавият ва маърифат бўлими ходими

 Ашурова Нигора Хайитовна