“Маънавият куни” тадбири.

29.10.2015, 09:03 Institut yangiliklari 554

2015 йил 28 октябрь куни институт миқёсида ўтказилган “Маънавият куни” тадбири доирасида ҳам академик гуруҳларида “Хэллоуин”, “Флешмоб” ва бошқа оммавий маданият кўринишлари тўғрисида давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, маърузалар ташкил қилинди.

Тадбирларга малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилди. Тадбирда 365 дан ортиқ талабалар жалб этилди. Шунингдек, “Маънавият куни” тадбири доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахти, иқболи ва буюк келажак йўлида хизмат қилиш – энг олий саодат” номли китобларида олға сурилган ғояларни кенг тарғиб қилиш, “Тил миллат кўзгуси”, “Ўзбекистон – улкан имкониятлар мамлакати” мавзусида  мамлакатимизнинг халқаро миқёсда тобора ортиб бораётган обрў-эътибори, унинг умумжаҳон сиёсатида тутган ўрни, минтақадаги тинчлик ва тотувликни сақлаш борасидаги ташаббуслари ҳамда уларнниг натижаларини кенг тарғиб қилиш, “Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий таълим – жамият ва давлат барқарорлигининг кафолати”, “Ватанпарварлик нафақат ўз юртини бало-қазолардан асраш, балки унинг тараққиёти учун курашиш ҳам демакдир”, “Ўсимлик ва ҳайвонот оламини сақлаш ва улардан экология масалаларида фойдаланиш”, “Она тилимизнинг софлигини сақлаш ва ёшлар ўртасида сўзлашиш маданиятини шакллантириш масалалари” каби мавзуларда 60 дан ортиқ давра суҳбатлари, маърузалар, учрашувлар ташкил қилинди. Тадбирга 1500 дан ортиқ талабалар жалб этилди.