“Маънавият куни”

29.01.2016, 10:21 Institut yangiliklari 345

2016 йил 27 январь куни институт миқёсида “Маънавият куни” тадбири ташкил этилди. Тадбир махсус ишлаб чиқилган режа асосида амалга оширилди ва академик гуруҳларда “Диний экстремистик оқимлар, миссионерлик “оммавий маданият” билан боғлиқ мафкуравий таҳдидларнниг олдини олиш”, “Экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси”, “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди”,ОИВ/ОИТС, гиёҳвандлик,ичкиликбозлик,тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олишга

қаратилган“Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”, “Ёшларни Интернет тармоқларидан тарқалаётган бузғунчи-вайронкор ва ахлоқ нормаларига тўғри келмайдиган ахборотлардан асраш”, “Талаба-ёшлар ўртасида Интернет тармоғидан самарали фойдаланиш кўникмасини яратиш”, “Вояга етмаганлар ўртасида олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг ижтимоий-психологик асослари”, “Баркамол авлод – келажак пойдевори”, “Ҳаёт бебаҳо неъмат” каби мавзуларда 150 дан ортиқ учрашувлар, очиқ мулоқотлар, маърузалар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Институт фаоллар залида “Қабоҳат” спектакли намойиш этилди ва ушбу спектакль намойишига саноат фармация факультети 1, 2 курс ва фармация факультетининг 1 курс талабалари жалб этилди. тадбир сўнгида талабалар ўртасида спектаклдан олган таассуротлар муҳокама қилинди. “Маънавият куни” тадбирлари доирасида ҳамкор ташкилот вакилларидан 3 нафари жалб этилди. Шунингдек, тадбир сўнгида академик гуруҳ талабалари мураббийлари бошчилигида шаҳримизда жойлашган Тошкент политехника, Геология, Санъат, институт музейларига ва Хасти Имом мажмуасига ташриф уюштирилди. Тадбирга жами 200 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва 1700 нафар талабалар жалб этилди.