“Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар профилактикаси”

25.12.2015, 09:15 Institut yangiliklari 277

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғининг 2015 йил 23 октябрь кунидаги “2015-2016 йиларларнинг куз қиш мавсумида юзага келадиган фувқулодда вазиятлар профилактикасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида 2015 йил 4 ноябрь куни ўтказилган 01-Б-195-сонли йиғилиш баёнида белгиланган топшириқларга асосан Тошкент фармацевтика институтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ҳамкорликда 2015 йил 24 декабрь куни соат: 11-00 да “Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар профилактикаси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирни институт ўқитув ишлари бўйича проректор С.У.Алиев кириш сўзи билан очиб берди ва тадбирнинг асосий мақсад, вазифалари хусусида маълумот бериб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлими бошлиғи Ахмедов Шерзод Юлдошевич иштирок этиб, “Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар профилактикаси”, “Қиш-куз мавсумида аҳолининг табиий газ ёки ёқилғининг альтернатив турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш,  табиий ва сифатсиз консерва маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини  олиш” мавзуларида маъруза қилди. Шунингдек, суҳбат жараёнида талабалар ўртасида савол-жавоб ўтказилди ва “Бахтсиз ҳодисаларнинг саҳналаштирилган кўриниши” мавзусидаги видеоролик намойиш этилди. Тадбирда жами 100 нафар талабаларнинг иштироки таъминланди.