“Конституция ва ҳуқуқий маданият”

07.12.2015, 15:28 Institut yangiliklari 470

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан 2015 йил 5 декабрь куни соат 14-00да институт фаоллар залида “Конституция ва ҳуқуқий маданият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Муҳаммаджонов Омон Зикирович ҳамда  институт кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Муҳаммаджонов Омон Зикирович “Конституция ва ҳуқуқий маданият” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, 1 курс талабалари томонидан саҳнавий кўринишлар намойиш этилди ҳамда куй-қўшиқлар, шеърлар ижро этилди.