“Конституция – келажагимиз пойдевори”

10.12.2015, 13:50 Institut yangiliklari 2446

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан 2015 йил 9 декабрь куни институт кичик фаоллар залида “Камолот” ЁИҲ БТ ташаббуси билан “Конституция – келажагимиз пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда  “Камолот” ЁИҲ БТ аъзолари: А.Пазлиддинов “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахти, иқболи ва буюк келажак йўлида хизмат қилиш – энг олий саодат” номли китобларида олға сурилган ғояларни тарғиб қилиш ва Ш.Файзуллаева “Конституция – келажак пойдевори”,  Ш.Ахмедов “Конституция ва қонун” мавзуларида маърузалар қилишди. Шунингдек, мавзу юзасидан видефильм намойиш этилди. Тадбирда 50 нафар талабаларнинг иштироки таъминланди. 

 

 

Pharmi.uz Telegram kanaliga qo‘shiling va eng so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling! A'zo bo'lish