“Китоб олами” савдо мажмуасига ташриф

22.01.2016, 10:50 Institut yangiliklari 542

Институт талабаларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар қалбида бадиий адабиётга, китобга бўлган муносабатларини шакллантириш, мутолаа қилиш кўникмаларини яратиш мақсадида, 2016 йил 20 январь куни шаҳримизда жойлашган “Китоб олами” савдо мажмуасига ташриф уюштирилди.

Ташриф жараёнида талабалар ўртасида бадиий адабиёт, сўз санъатининг бугунги кунда ёшлар таълим-тарбиясидаги ўрни, ўзбек адабиётининг дурнона асарлари хусусида  тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирга жами 60 нафар талабалар ва 5 нафар мураббий жалб этилди.