“Кексаларни эъзозлаш ўзбек халқига хос фазилат”

20.11.2015, 12:12 Institut yangiliklari 319

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ноорганик, аналитик, физик ва коллоид кимё кафедраси ўқитувчилари ташаббуси билан жорий йилнинг 18 ноябрь куни кафедрада узоқ йиллар меҳнат қилган, ҳозирги кунда нафақада бўлган О.Ғофурова ва Ф.Артиковаларнинг хонадонларига ташриф уюштирилди.

Суҳбат жараёнида институтда амалга оширилаётган ишлар, кафедра фаолияти ва кексаларни эъзозлаш, уларни ҳурмат қилиш туйғуларини ёш авлод қалбида шакллантириш, талабаларнинг таълим-тарбияси, улар эришаётган ютуқлар хусусида тўхталиб ўтилди. Ушбу ташрифга кафедра доценти М.М.Қурбонова, ва ассистенти З.К.Туляметова, М.Фатхуллаева ва А.С.Газиевалар жалб этилди.