“Кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият”

19.11.2015, 15:09 Institut yangiliklari 398

Талаба-ёшларни миллий қадриятларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, кекса авлодни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш руҳида тарбиялаш ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, институт кафедралари томонидан 20 дан ортиқ давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Тадбирларда институтда фаолият юритаётган фахрийлар билан талабалар ўртасида турли мавзуларда учрашувлар ташкил қилинди ва институтда фаолият олиб борган, бугунги кунда нафақада бўлган профессор-ўқитувчилар хонадонларига ташриф уюштирилди. Жумладан,  2015 йил 17 ноябрь куни  “Кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият” шиори остида Саноат фармацияси факультети 2 курс 2 гуруҳ талабалари билан давра суҳбат ўтказилди. Давра суҳбатда токсикологик, органик ва биологик кимё кафедрасида бир неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган фахрий ўқитувчилар доцент З.Османов, катта ўқитувчи Ш.З.Исамухамедовалар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.