“Кексаларни эъзозлаш халқимизга хос фазилат”

21.11.2015, 15:23 Institut yangiliklari 275

2015 йил 20 ноябрь куни Токсикологик, органик ва биологик кимё кафедраси доцентлари Н.Н.Нажимитдинова, З.Усмоналиева, Д.Зулфикориевалар ўз  мураббийлик гуруҳларидаги талабалар иштирокида кафедрада узоқ йиллар давомида ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган М.У.Мусаеванинг уйларига ташриф буюришди ва “Кексаларни эъзозлаш халқимизга хос фазилат” мавзусида суҳбат уюштирилди.

Фармацевтика фанлари номзоди М.У.Мусаева Токсикологик, органик ва биологик кимё кафедраси доценти лавозимида ишлаган, бир қанча ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи бўлиб, ҳозирги кунда кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга устозлик қилганлар. Уларнинг ҳаёт тажрибалари ва илмий ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, устоздан керакли маълумотларни олдилар.