“Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишланган “Доришунос – фармацевтларнинг содиқ ворисларимиз” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир.

17.12.2015, 14:04 Institut yangiliklari 602

2015 йил 16 декабрь куни институт фаоллар залида Дори воситаларининг саноат технологияси кафедраси томонидан “Кексаларни эъзозлаш” йили муносабати билан “Доришунос – фармацевтларнинг содиқ ворисларимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир  белгиланган Низом талабларига мувофиқ тарзда ўтказилиб, учта шарт бўйича кафедра жамоаси ўз чиқишлари билан иштирок этди. Кафедранинг ҳар бир йўналиш бўйича чиқишлари белгиланган вақти, мазмун-моҳиятига, долзарблигига алоҳида эътибор қаратилиб ёритиб берилди. Айниқса, кафедрада фаолият олиб борган фахрийларнинг хонадонларига бориб,  улар ўртасида суҳбатлар уюштирилганлиги, саҳнавий кўринишлар ҳамда бадиий чиқишлар барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Кафедранинг чиқишларини Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди ва жами, умумий ҳисобда  95 баллни қўлга киритишди.