“Кексаларни эъзозлаш” йили муносабати билан “Доришунос – фармацевтларнинг содиқ ворисларимиз” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир.

17.10.2015, 15:53 Institut yangiliklari 432

2015 йил 16 октябрь куни соат: 14-00 да институт фаоллар залида токсикологик, органик ва биологик кимё кафедраси томонидан “Кексаларни эъзозлаш” йили муносабати билан “Доришунос – фармацевтларнинг содиқ ворисларимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда қуйидаги номинация бўйича чиқишлар қилинди:

  1.  Институт мадҳияси

  2.  Кафедра тарихини ёритиш;

  3.  Ибн Сино меросини ўрганиш ва “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишлаб саҳнавий кўриниш.

 

Тадбир жараёнида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди ва тадбир юзасидан фикр – мулоҳазалар билдирилди. Тадбирга иқтидорли талабалар жалб этилди ва улар томонидан саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. Айниқса Абу Али ибн Сино ҳаётига ва фаолиятига оид саҳнавий кўриниш барчада катта таассурот қолдирди. Тадбирда 250 нафар профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштироки таъминланди.