«Касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов Конференцияси»

18.03.2015, 07:10 Institut yangiliklari 427

2015 йил 17 марткуни Тошкент  фармацевтика институти касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида 69 нафарделегат ва 14 нафар таклиф этилган ходимлар иштирок этди. Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Тохтаева Гўзал Кошибовна ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Тошкент шаҳри бўйича маъсул ташкилотчисиТошпулатова Гулноза Шукуруллаевна иштирок этди. Конференцияни Тошкент фармацевтика институти ректори проф.А.Н.Юнусхўжаев  олиб борди.

Тошкент  фармацевтика институтиҳисобот-сайлов Конференциясида нститут касаба уюшма қўмитасининг 2010-2014 йиллар давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботи тўғрисидаинститут касаба уюшмаси қўмитаси раиси К.К.Исмаилов маъруза қилди. Шунингдек институт касаба уюшма қўмитасининг 2010-2014 йиллар давомида амалга оширган молия-хўжалик ишлари ҳақида тафтиш комиссияси раиси Ж.Ахмедов маъруза қилди. Конференцияда Тошкент фармацевтика институти касаба уюшма қўмитаси аъзолари; касаба уюшма қўмитаси раиси ваТафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайланди.

Тошкент  фармацевтика институти касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил 17 мартда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов Конференциясида институт касаба уюшма қўмитаси аъзолари ва касаба уюшма қўмитаси раиси сайланди.

Тошкент  фармацевтика институти касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб Ижтимоий фанлар кафедраси мудири К.Қ.Исмоилов сайланди.

Тошкент  фармацевтика институти касаба уюшмаси қўмитасининг аъзолари этиб қуйидагилар сайланди:

  1. З.А.Юлдашев  – Токсикологик, органик ва биологик кимё кафедраси мудири;
  2. Г.М.Туреева – Дори турлари технологияси кафедраси доценти;
  3. Н.Закирова – Анорганик, аналитик, физик ва коллоид кимё кафедраси катта ўқитувчиси;
  4. Ш.Матюсупова – Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси;
  5. О.Ражабов  – Ҳисоб китоб бўлими ҳисобчиси;
  6. А.Ж.Ражапов – Фармакология ва клиник фармация кафедраси ассистенти;
  7. Д.М.Хасанова – Ходимлар бўлими инспектори;
  8. Ф.Азимов – Саноат фармацияси факультети 1 курс талабаси;
  9. Т.Воҳидов – Фармация факультети 1 курс талабаси;
  10. С.Комилов – Фармация факультети 1 курс талабаси.