“Ёшларни турли диний экстремистик ва террористик ғоялардан асраш – давр талаби”

12.11.2015, 13:54 Institut yangiliklari 551

Ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини янада юксалтириш, онги ва дунёқарашини миллий қадриятларимизга ёт унсурлардан ҳимоялаш, интернет тармоқлари томонидан бўлаётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент фармацевтика институти талабалари ўртасида 2015 йил 11 ноябрь куни соат 15-00  да фаоллар залида “Ёшларни турли диний экстремистик ва террористик ғоялардан асраш – давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбир Тошкент ислом университети ва институт маънавият ва маърифат бўлими, факультет деканлари ҳамкорлигида ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент Ислом университети катта ўқитувчиси т.ф.н. Юлдашходжаев Хайдар Хошимханович иштирок этиб, мавзу юзасидан қизиқарли маъруза қилди. Шунингдек, суҳбат сўнгида “XXI аср фитнаси” номли видеоролик намойиш этилди. Тадбирда 220 нафар талабаларнинг иштироки таъминланди.