“Ёшлар тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни”

16.11.2015, 14:02 Institut yangiliklari 490

Ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини янада юксалтириш, онги ва дунёқарашини миллий қадриятларимизга ёт унсурлардан ҳимоялаш, интернет тармоқлари томонидан бўлаётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент фармацевтика институти талабалари ўртасида 2015 йил 13 ноябрь куни соат 15-00 да фаоллар залида “Ёшлар тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни”, “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда миллий тарбиянинг долзарб вазифалари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбек Миллий Академик драма театри раҳбарияти ва институт маънавият ва маърифат бўлими, “Мураббийлар” кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон  халқ   артисти Эркин Комилов, Ўзбекистон  халқ   артисти Раъно Ярашева иштирок этиб, “Ёшлар тарбиясида миллий қадриятларни ўрни” ва “Ватанпарварлик нафақат ўз юртини бало-қазолардан асраш, балки унинг тараққиёти учун курашиш ҳам демакдир” мавзуларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди. Тадбирда 230 нафар профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштироки таъминланди.