“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш чоралари”.

11.02.2016, 10:58 Institut yangiliklari 629

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 64-банди ижросини таъминлаш ҳамда турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида 2016 йил 10 февраль куни соат 15-00  фаоллар залида институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш чоралари”, “Ёшларни Интернет тармоқларидан тарқалаётган бузғунчи-вайронкор ва ахлоқ нормаларига тўғри келмайдиган ахборотлардан асраш”,  “Жиноят учун жазо муқаррар” каби мавзуларда тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни профилактикаси инспектори, капитан Очилов Абдурашид Абдухамидович, Миробод туман прокурори катта ёрдамчиси Мавланова Зарифа Тангировна, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Психология ва педагогика” кафедраси бошлиғи подполковник Сирлиев Бахтиёр Назарович, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Психология ва педагогика” кафедраси ўқитувчиси катта лейтенант Хакимова Ирода Муҳаммаджонова ҳамда институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбир жараёнида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш чоралари”, “Жиноят учун жазо муқаррар”, “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари” ва “Ёшларни Интернет тармоқларидан тарқалаётган бузғунчи-вайронкор ва ахлоқ нормаларига тўғри келмайдиган ахборотлардан асраш” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Тадбирда жами 250 нафар талабаларнинг иштироки таъминланди.

  Маънавият ва маърифат бўлими ходими

Ашурова Нигора Хайитовна