“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш чоралари”

07.11.2015, 13:38 Institut yangiliklari 547

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуасининг 2015 йил 17 февралдаги 17-сонли мажлиси баёни ҳамда “2015 йил диний вазиятни янада

соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни  мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш  ҳамда турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш мақсадида 2015 йил 6 ноябрь куни соат: 15-00да институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш чоралари”, “Жиноят учун жазо муқаррар” каби мавзуларда тарғибот тадбири  ўтказилди. Тадбир Тошкент шаҳар ИИББ, Миробод тумани ИИБ, институт  маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси катта инспектори Очилов Абдурашид Абдухалидович, Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси ҳуқубузарликларнинг олдини олиш бўлими инспектори, лейтенант Исамутдинов Равшан Рахмонович Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси ҳуқубузарликларнинг олдини олиш бўлими инспектори, лейтенант Исамутдинов Равшан Рахмонович ва институт раҳбар ходимлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбир сўнгида, “XXI аср фитнаси” номли фильм намойиш этилди. Жами иштирокчилар сони 250 нафарни ташкил қилди.