“ИШИД фитнаси,” “Диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари”

17.11.2015, 14:11 Institut yangiliklari 280

2015 йил 14 ноябрь куни Миробод туман ҳокимияти, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Миробод туман “Толариқ” маҳалла фаоллари ҳамда Тошкент фармацевтика институти ҳамкорлигида ёшлар ўртасида “ИШИД фитнаси,” “Диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат жараёнида маҳалла ёшлари ва аҳоли ўртасида диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, огоҳлик ва хушёрлик давр талаби эканлиги ва ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари юзасидан қизиқарли маърузалар ўқилди. Институт маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.С.Салимсакова тадбирда иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди. Шунингдек, тадбир якунида мавзуга оид фильм намойиш этилди.