«Институтда “Хэллоуин”, “Флешмоб” ва бошқа оммавий маданиятларнинг кўринишлари тўғрисида ўтказилган давра суҳбатлари.»

02.11.2015, 09:24 Institut yangiliklari 477

2015 йил 31 октябрь куни глобаллашув жараёнида шаклланиб келаётган паст савияли “Оммавий маданият” ва унинг салбий оқибатлари бўйича ҳар бир академик гуруҳ кесимида талабалар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида  тушунтириш ишлари олиб борилди.

Суҳбат жараёнида “Хэллоуин”, “Флешмоб” ва бошқа оммавий маданият кўринишлари тўғрисида талабалар ўртасида 80 дан ортиқ тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ва давра суҳбатлари, маърузалар ташкил этилди. Тадбирларга 1500 нафар талабалар жалб этилди.