Институт “Хотин-қизлар” қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси.

06.11.2015, 15:11 Institut yangiliklari 325

2015 йил 5 ноябрь куни соат: 15-00 да фаоллар залида институт “Хотин-қизлар” қўмитаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Миробод тумани “Хотин-қизлар” қўмитаси ва институт Хотин-қизлар қўмитаси, маънавият ва маърифат бўлими, ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Миробод тумани “Хотин-қизлар” қўмитаси раиси Мадаминова Феруза Воҳидовна, институт ректори проф. А.Н.Юнусхўжаев, проректорлар, кафедра мудирлари, факультет деканлари ҳамда талабалар иштирок этди. Ўтказилган конференция якунида институт “Хотин-қизлар” қўмитаси раиси М.Я.Саидова тайинланди ва кенгаш аъзолари тасдиқланди. Жами иштирокчилар сони 200 нафарни ташкил қилди.