“Икки авлод учрашуви”

04.12.2015, 16:13 Institut yangiliklari 405

2015 йил 3 декабрь куни  институт фаоллар залида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Икки авлод учрашуви” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда фахрийлар, нуронийлар ҳамда институт раҳбар ходимлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбирни институт ректори А.Н.Юнусхўжаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг институтда бир неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган профессор С.Н.Аминов институтда меҳнат қилган фахрийларнинг амалий ишлари, улар қолдирган илмий мерос хусусида тўхталиб ўтди. Шу билан бир қаторда бир неча йиллардан буён меҳнат қилаётган  фахрий профессор-ўқитувчилар ҳамда институтда фаолият олиб борган ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шундан сўнг, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди ва барчада катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида байрам дастурхони ташкил этилди.