«Тошкент-Чангвон (Жанубий Корея): сермахсул хамкорлик йўлида»

13.10.2015, 16:16 Institut yangiliklari 280

2015 йил 7-8 октябр кунлари Жанубий Кореянинг Чангвон шахрида Чангвон Миллий  университети базасида нано биоматериаллар ва аналитик кимёда илғор технологияларга бағишланган Симпозиум бўлиб ўтди, унда Тошкент фармацевтика институти ректори, профессор А. Н. Юнусходжаев маъруза билан иштирок этди.

Чангвон Миллий университети биокимё, фармацевтикада дори воситалари сифатида ишлатиладиган нано биоматериаллар сохасида илмий изланишлар олиб бориладиган етакчи университетлардан ҳисобланади. 

 

Профессор  А.Н. Юнусходжаев ташрифи натижасида Чангвон Миллий университети ва Тошкент фармацевтика институти ўртасида Меморандум имзоланди. Меморандумда илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, фармацевтика фани долзарб йўналишларида, жумладан онкологик касалликларни аниқлаш ва даволашда қўлланиладиган таргент нанопрепаратларни  яратиш устида хамкорликда изланишлар олиб бориш, талабалар билимини бахолаш ва ташхислаш, профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишлари, етакчи профессорларни маъруза ўқиш ва тажриба алмашишлари сохасида хамкорлик қилиш назарда тутилган.