“Глобаллашув, мафкуравий иммунитет ва миллий мерос”

09.11.2015, 13:40 Institut yangiliklari 403

2015 йил 7 ноябрь куни соат: 15-00да институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида “Глобаллашув, мафкуравий иммунитет ва миллий мерос” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, институт маънавият ва маърифат бўлими, факультет деканатлари, “Мураббийлар” кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда “Нақшбандия” журналининг бош муҳаррири, Тошкент вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти профессори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Султонмурод Олим, Республика Маънавият тарғибот маркази Маънавият ва маърифат тарғибот бўлими мудири, “Шуҳрат” медали соҳибаси Зиёда Ғаффорова ҳамда институт раҳбар ходимлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбир жараёнида соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахти, иқболи ва буюк келажак йўлида хизмат қилиш – энг олий саодат” номли китобида олға сурилган ғояларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди ва талабалар ўртасида ушбу мавзулар кенг тарғиб этилди. Тадбир сўнгида, “XXI аср фитнаси” номли фильм намойиш этилди. Жами иштирокчилар сони 250 нафарни ташкил қилди.