“Диний экстремизм ва терроризмнинг ёшлар онгига таъсири”

16.11.2015, 14:04 Institut yangiliklari 451

Ёшларнинг онги ва дунёқарашини миллий қадриятларимизга ёт унсурлардан ҳимоялаш, интернет тармоқлари томонидан бўлаётган  турли  маънавий  таҳдидларнинг  олдини  олиш  мақсадида, Тошкент  фармацевтика   институти талабалари ўртасида 2015 йил 14 ноябрь куни соат 14-00 да фаоллар залида “Диний экстремизм ва терроризмнинг ёшлар онгига таъсири” ҳамда “Институт талабаларининг ҳуқуқий онгини ошириш” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбир Тошкент шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси тергов бўлими бошлиғи, майор Йўлчиев Отабек Тўлқунович иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди. Тадбирда 250 нафар профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштироки таъминланди.