“Диний экстремизм ва терроризм”

13.11.2015, 13:58 Institut yangiliklari 334

Ёшларимизга диний вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, уларнинг диний-экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ва ёшларни илмли, дунёвий дунёқарашли ватанпарвар шахс қилиб тайёрлашга алоҳида урғу бериш, диний-экстремизм тарафдорлари тарқатаётган ғояларнинг аслида ислом таълимотига зид экани  ва  сиёсий  мақсадларга  йўналтирилганини  аниқ  далиллар билан  исботлаб  бериш  мақсадида, 2015 йил

11 ноябрь куни Токсикологик,органик ва биологик кимё кафедраси ташаббуси билан “Талабалар турар жойи”да кафедрага бириктирилган хоналарда (17-32) яшаётган талабалар ўртасида “Диний экстремизм ва терроризм” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатда кафедра катта ўқитувчилари Ш.З.Исамухамедова ва Н.Чинибекова жамият манфаатларига раҳна солувчи турли оқимлар ва секталарнинг асосий мақсадлари ҳамда уларга қарши  курашиш, айниқса талаба-ёшларни бундай оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик тўғрисида тушунчалар берилди.