«“Cоғлиқни сақлаш соҳасида истеъмолчи ҳуқуқлари”»

19.11.2015, 16:45 Institut yangiliklari 416

Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ўртасида 2015 йил 18 ноябрь куни “Cоғлиқни сақлаш соҳасида истеъмолчи ҳуқуқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот ахборот бўлими бошлиғи Мансурова Умида Собировна, Миробод тумани истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси З.Маҳкамов иштирок этиб мавзу юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди. Тадбирда 250 нафар профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштироки таъминланди.