“Биз буюк аждодлар ворисларимиз!”

06.02.2016, 10:46 Institut yangiliklari 462

Тошкент фармацевтика институтида ҳар йили таниқли шоирлар, ёзувчилар ҳамда ўзбек халқининг севимли мутаффаккири Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кечаларини нишонлаш бир анъанага айланиб улгурган. Бу йил ҳам мана шу анъанани давом эттирган ҳолда институтда 2016 йил 5  февраль  куни соат 15-00 да институт катта фаоллар залида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “Сўз мулкининг султони – Алишер Навоий”, “Биз буюк аждодлар ворисларимиз!” каби мавзуларда адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирда Тошкент вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Тил ва адабиёт” кафедраси доценти Рахимбой Жуманиёзов, адабиётшунос олимлар, ф.ф.н.доц. Омонулла Мадаев, ф.ф.н.доцент А.Тилововлар иштирок этиб,  “навоий ижодида ватанпарварлик туйғуларининг ёритилиши”, “Навоий абадияти”, “Навоий асарларида таълим-тарбиянинг ўрни” мавзуларида қизиқарли маъруза қилди. Тадбирда жами 200 нафар профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштироки таъминланди.

Маънавият ва маърифат бўлими ходими

Ашурова Нигора Хайитовна