«Биринчи курс мактаби»

02.09.2015, 10:02 Institut yangiliklari 466

2014 йил 2 сентябрь куни соат: 8-30 да Тошкент фармацевтика институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрами ҳамда 2014-2015 ўқув йилига қабул қилинган талабаларни институт тизими билан таништириш, ўрганиш ва таълим сифатини ошириш мақсадида “Биринчи курс мактаби”  тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни  институт ректори профессор А.Н.Юнусхўжаев кириш сўзи билан очиб берди ва институтга қабул қилинган 1 курс талабаларини байрам ҳамда талабаликка қабул қилинганлиги муносабати билан  табриклаб, уларга омад тилади. Шундан сўнг институт  Ноорганик, аналитик, физик ва коллоид кимё кафедраси профессор С.Н.Аминов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни байрам билан муборакбод этиб, талабаликка қабул қилинган ёшларни келгусида ўз соҳасининг моҳир мутахассиси бўлиб камол топишида омад ёр бўлишлигини ҳамда ватанпарварлик туйғулари билан ёниб яшашлигини, илм олишга бўлган иштиёқ ҳеч қачон сўнмаслигини тилади. 

Тадбир давомида институт профессор-ўқитувчилари, раҳбар ходимлар сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг йигирма уч йиллик мустақил тараққиёт йўлида турли соҳаларда қўлга киритган ютуқ ва натижалари, мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, бунёдкорли ишлари, туб ислоҳатларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳамда институт ҳаётига оид қизиқарли маълумотлар беришди. Тадбирда барча 1 курс талабалари ҳамда раҳбар ходимлар, профессор-ўқитувчиларнинг иштироки таъминланди. Ушбу семинар-тренинглари 2014 йил 2 сентябрдан 7 сентябргача ўтказилди ва  олиб боришга 35 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этилди.