“Баркамол фарзанд миллат тараққиётининг эгаси”

27.01.2016, 10:01 Institut yangiliklari 489

2016 йил 26 январь куни институтМураббийларкенгаши раиси М.А.Ходжаева, маънавият ва маърифат бўлими ходими Н.Х.АшуроваларЁшларрадиоканалининг Ёшлар учун мулоқотэшиттиришида фаол иштирок этдилар. Ушбу олиб борилган суҳбат “Баркамол фарзанд миллат тараққиётининг эгаси” деб номланган бўлиб, институтда олиб борилаётган амалий ишлар, талаба-ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларни маънавий ва жисмоний камол топтириш, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда иқтидорли йигит-қизларнинг ютуқлари ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш хусусида тўхталиб ўтилди. Суҳбат бевосита тўғридан-тўғри эфирга узатилди.