“Байроғимиз – фахримиз”

18.11.2015, 15:17 Institut yangiliklari 317

“18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси байроғининг қабул қилинган куни” муносабати билан 2015 йил 16 ноябрь куни соат 15-00 да фаоллар залида институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида “Байроғимиз – фахримиз” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбир  Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент Давлат юридик универститети, институт маънавият ва маърифат бўлими, ижтимоий фанлар кафедраси ҳамкорлигида ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Муҳаммаджонов Омон Зикирович, Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони Нурматов Акмал Серкабой ўғли, Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони совриндори Вабидов Достон Шукур ўғли иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди. Спортда юқори натижаларни қўлга киритган чемпионлар томонидан эришган ютуқлари ва юрт шаънини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтариш ҳамда бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди. Тадбирда 250 нафар профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштироки таъминланди.