“Байрамингиз муборак, азиз Устозлар”

30.09.2015, 14:38 Institut yangiliklari 492

2015 йил 29 сентябрь куни институт миқёсида 1 октябрь “Ўқитувчилар ва мураббийлар” кунига бағишлаб, “Байрамингиз муборак, азиз Устозлар” мавзусида ҳамда 1 курсга қабул қилинган талабаларнинг “Талабалар қасамёди” байрами кенг нишонланди.

Тадбир Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтди. Тадбир жараёнида бир неча йиллардан буён институтда меҳнат қилаётган фидоий, жонкуяр педогог ходимлар байрам муносабати билан тақдирланди. Тадбирда институтда фаолият кўрсатиб, ҳозирда нафақада бўлган профессор-ўқитувчилар иштирок этди ва уларга байрам совғалари тақдим этилди.

Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси томонидан “Андишали келинчак” спектакли намойиш этилди. Тадбирда 500 дан ортиқ талабалар ва ўқитувчиларнинг иштироки таъминланди.