“Ўқув жараёнини ташкил этишдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида ўқув-услубий семинар.

09.01.2016, 11:56 Institut yangiliklari 545

Тошкент фармацевтика институти ўқув бўлими томонидан 2016 йил  5-8 январь кунлари институт фаоллар залида талабалар қишки таътили даврида профессор-ўқитувчилар ўртасида “Ўқув жараёнини ташкил этишдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида ўқув-услубий семинар ташкил этилди.  Семинар давомида институт профессор-ўқитувчилари томонидан турли мавзуларда қизиқарли маърузалар тингланди.

Жумладан, 2016 йил 7 январь куни Фармацевтик кимё кафедраси   мудири, профессор В.Н.Абдуллабекова томонидан “Таълимда электрон ўқув-услубий мажмуаларнинг қўлланилиши”, ДВСТ кафедраси  Доцент в/б Ф.С.Жалилов “Дори воситалари саноат технологияси кафедрасида замонавий педагогик технологияларини қўлланилиши”, ассистент А.С.Нормуротов “Фармацевтик технология фанини ўқитишдаги муаммолар ва уларнинг ечими”, ассистент М.Б.Қосимова “Анорганик кимё фанини педагогик технология  асосида ўқитишда амалий машғулотларни ташкил этиш тажрибаси”, Биотехнология кафедраси  доценти И.М.Халилов “Янги авлод фармацевтика препаратлари” мавзуларида маърузалар ўқишди. Жорий йилнинг 8 январь куни  Ўқув жараёнини ташкил этишдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида ўқув-услубий семинарнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва институт профессор-ўқитувчилар бир қатор мавзуларда маърузалар қилишди. Тадбир сўнгида семинарда ўз маърузалари билан иштирок этган профессор-ўқитувчиларга сертификатлар берилди.