ЭЪЛОН!

07.10.2020, 14:18 E'lonlar 417

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 08/30502-сонли хатига мувофиқ Малазиянинг Ал-Бухорий ҳалқаро университети томонидан ўрта махсус ва бакалавриат дастурида таҳсил олиш учун стипендияли танловини эълон қилади.  Номзодлар ҳужжат топшириш вақтида 18-22 ёш оралиғида, (уйланмаган ва турмушга чиқмаган) бўлиши керак.

Мазкур стипендия таълим, яшаш ва овқатланиш каби харажатларни ўз ичига олади ва улар учун ойига 107 доллар ажратилади. Бундан ташқари, авиачипта (бориш ва келиш), талабалик визаси (биринчи тўлов 600 доллар, кейинги йилларда виза муддатини узайтириш 240 доллардан) ва рўйхатдан ўтиш учун тўлов (180 доллар) ҳамда қайтириб бериладиган гаров пули (285 доллар) ҳам ажратилади.

Ал-Бухорий ҳалқаро университетида ўқиш шарт-шароитлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан http://www.afu.edu.my/ веб-сайтида танишиш мумкин.

Ушбу танловда иштирок этиш учун тавсия этилганларнинг рўйхатини Ташқи Ишлар Вазирлиги орқали ташкилотчиларга юбориш учун 2021 йил 1 майгача вазирликнинг Ҳалқаро ҳамкорлик бошқармасига юборишингиз сўралади.